1

Президент Зойир Мирзаев номзодини Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди

СИЁСАТ 22.09.2022, 11:50
Президент Зойир Мирзаев номзодини Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда, дея хабар қилмоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Президент 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Шундан сўнг, йиғилиш ноодатий шаклда давом этадиган бўлди. Яъни давлат раҳбари ўз нутқини тўхтатиб, сессияни ўзаро мулоқот асосида ўтказишни таклиф қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1