АҚШда антиқа вакансия эълон қилинди. Уни Қўшма Штатлар Молия вазирлиги жорий қилган. Zamon.uz' сайтининг маълум қилишича, бу лавозим учун йилига 150 минг доллар маош таклиф қилинади.
“Бизга фақатгина 460 саҳифали илмий трактатлар тайёрлайдиган одам керак эмас. Бу янада мақсадга йўналтирилган ва амалий иш бўлади”, – деган молия вазири ўринбосари маслаҳатчиси Алекс Паретс.
Янги ходим санкцияларни иқтисодий таҳлил қилиш бўлимини бошқаради. Бу бўлим 2021 йилда тузилган. Бундан кўзланган мақсад 2001 йилдан буён 933 фоизга кўпайган чекловлар билан боғлиқ муаммоларни бошқаришдан иборат.
Эксперт молия вазирлигига санкцияларнинг фискал ва пул-кредит сиёсатига, молия бозорлари, валюта курслари, банк иши, инвестициялар, энергетика ва давлат қарзига таъсири ҳақида маълумот беради.