АсосийJamiyat

Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида депутат бўлишига йўл қўйилмайди

'Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида депутат бўлишига йўл қўйилмайди'ning rasmi

Конституциянинг 99-моддасига бу борада қўшимчалар киритилиши кўзда тутилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев бу ҳақда хабар берди.

Маълум  қилинишича, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган масалага оид муҳим қоида ҳам Конституцияда ўз аксини топиши кутиляпти. 

99-моддага киритилиши таклиф этилаётган янги қисмга кўра, вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда.

Яъни давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар