Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро М.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 80 дона воситани фуқаро И.А.га 24 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






