Президент Жо Байден ўз мамлакатида ва бутун дунёда демократияни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашга аҳд қилди.
“АҚШ ўз ҳудудида ва бутун дунёда демократияни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашга қатъий қарор қилди. Демократия инсоният учун муаммоларни ҳал қилишда энг катта восита бўлиб қолишига ишонаман”.
Бу сўзлар давлат раҳбарнингТвиттер'ида қолдирилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.
Шунингдек, Байден Арманистон бош вазири Никол Пашинянга Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табрикномасида арман халқининг демократик интилишларини қўллаб-қувватлашини билдирган.