1

Эртага Андижоннинг кўплаб ҳудудларида газ ўчиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 22.09.2022, 23:08
Эртага Андижоннинг кўплаб ҳудудларида газ ўчиши кутилмоқда

2022 йил 23 сентябрь соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар вақт оралиғида истеъмолчиларни бир меъёрда газ билан таъминлаш, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида ҳудудлардаги газ қувурлари ва қурилмаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, Ю.Отабеков кўчасида жойлашган диаметри Д-159 мм бўлган газ қувурини тартибга келтириш, носоз қисмларини таъмирлаш ва бир қисмини ер остига олиш ишлари режалаштирилган. «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати бу бўйича маълумот берди.

Шунга кўра, Андижон шаҳрининг «Истиқлол» МФЙ (1675 та), «Шифокор» МФЙ (1697 та), «Бунёдкор» МФЙ (2000 та), «Қўшариқ» МФЙ (1959 та), «Гумбаз» МФЙ (786 та), “”Яхши” МФЙ (355 та), «Обод» МФЙ (165 та), «Полосон» МФЙ (486 та) ҳамда «Шайтепа» МФЙ (605 та) ўрамидаги жами 9 728 та аҳоли хонадонлари ва 9 та улгуржи истеъмолчилар учун 2022 йил 23 сентябрь соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.  

Шундан,  

  • Андижон шаҳар кўп тармоқли шифохонаси;
  • Андижон вилояти психоневрология диспансери;
  • Андижон вилояти онкология диспансери;
  • Андижон вилояти тери-таносил касалликлари диспансери;
  • Андижон вилоят «Саховат уйи»;
  • Андижон вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси;
  • Андижон Олимпия ва параолимпия заҳиралар коллежи;
  • Андижон вилоят 28-ДИМИ;
  • «Эдикейшн» нодавлат таълим муасссаси.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти соат 17.00 дан қайта тикланади.  

Келтириладиган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўралмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1