Ўзбекистоннинг учта вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 24.09.2022, 14:30
Ўзбекистоннинг учта вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро С. И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Гулистон шаҳар ўқув спорт техника клуби ўқитувчиси Т.К.  фуқаролар И.Б. ва Қ.У.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Т. бошқа бир  фуқаро Ш.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-6.03° tumanli
Валюта курси
11320.02
USD 27.33
12334.29
EUR 46.71
164.02
RUB 0.16
1