1

Самарқандда эски бинони ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 8 минг доллардан ортиқ пул ундирган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 27.09.2022, 09:07
Самарқандда эски бинони ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 8 минг доллардан ортиқ пул ундирган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида фуқаро тадбиркордан эски бинони ижарага олиб беришни ваъда қилиб, 7 900 доллар ва 2,2 миллион сўм пул ундиргани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ж.А. «И.Г.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли эски терапия бўлими биносини 49 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилиб, эвазига тадбиркорнинг 7 900 доллар ва 2,2 миллион сўмини қўлга киритгани аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро вилояти Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Р.А. «Р.С.» масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ишончига кириб, 141,6 миллион сўмлик автомобиль шиналари ҳамда ёнилғи мойлаш маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1