1

"Айрим вазир ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган"

СИЁСАТ 27.09.2022, 21:30
"Айрим вазир ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган"

Айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Сардор Умрзаков оёғи ердан узилган раҳбарларни танқид қилди.

"Ўрганишлар натижаси ва бизга турли манбалардан етиб келган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим вазирлар ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган.

Баъзи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ёки идораларнинг масъул раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетганлар", - дейди Администрация раҳбари.

Шунингдек, у маишатбоз раҳбарлар ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Бундай хунук ҳолатларни фақат биз эмас, бутун халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб-билиб турибди. Жамият уйғонган, жамоатчилик назорати кучайган бугунги замонда ҳеч бир мутасаддининг юриш-туриши назардан четда қолмайди.

Ҳурматли Президентимиз юксак ишонч билдириб айтган “Ҳокимлар менинг вакилим” деган сўзларини суиистеъмол қилиб, бундай шарафли масъулиятни унутган ҳокимларни, халқни алдаш, маишатбозлик қилиш, ислоҳотларга беписанд қараш билан кун ўтказаётган масъул шахсларни ким деб аташ мумкин", - деди Умурзаков.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1