1

Болгария ўз фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди

ДУНЁ 28.09.2022, 09:39
Болгария ўз фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди

Болгария ўз фуқароларини зудлик билан Россия ҳудудини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Бу чақириқни Болгария ТИВ мамлакатдаги қийин вазият билан изоҳлаган. Шунингдек, улар фуқароларга Россияга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилишган.

Россиядаги болгарларга ҳар қандай транспорт воситасида имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия қилинди.

Шу билан бирга вазирлик юқори даражада ҳушёр бўлишни, шунингдек, одамлар гавжум жойлардан қочишни тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Болгария ҳукумати Россия элчихонасининг 70 нафар дипломати ва техник ходимларини чиқариб юборишга қарор қилди. Бир неча кундан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлиги 14 болгар дипломатини персона нон грата деб эълон қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1