1

Европа Россиянинг айрим маҳсулотларига қўйган тақиқларни юмшатмоқчи

ДУНЁ 28.09.2022, 18:50
Европа Россиянинг айрим маҳсулотларига қўйган тақиқларни юмшатмоқчи

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар пакети доирасида рус нефти нархига чегара ўрнатмоқчи. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Шу билан бирга қатор чекловларни юмшатиш кутилмоқда. Жумладан, РФ ўғитлари, цемент ва “бошқа маҳсулот”ларни ташишга қўйилган тақиқларни олиб ташлаш режалаштирилган.

Янги санкцияларни муҳокамаси 28 сентябрда ўтказилади. Украина Россия гази ва атом саноати ҳам чекловлар остига тушишини талаб қилмоқда.

Аввалроқ Эстония компаниялари Россия нефтини сотиб олиш учун ҳукуматдан рухсат сўраганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1