1

Андижонда эркак "севган" аёлининг шахсий видеоларини тарқатиб, шарманда қилди

ЖИНОЯТ 30.09.2022, 14:12
Андижонда эркак "севган" аёлининг шахсий видеоларини тарқатиб, шарманда қилди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Г. ариза билан мурожаат қилиб унинг бошқалар кўриши мумкин бўлмаган видеотасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқатилганлиги ва шарманда бўлганлигини билдирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Олиб борилган тадбирлар натижасида видеотасвирларни тарқатган шахс Қирғизистон Республикасида туғилган, ҳозирда Андижон туманида яшовчи П.А. эканлиги аниқланган.

П.А. фуқаро Д.А. билан 2020 йилга қадар норасмий яшаб келганлиги ҳамда унинг розилигисиз яқин муносабатда бўлган вақтида яширин тарзда уни суратга олиб тарқатиб, шарманда қилишини айтиб, қўрқитиб доимий учрашиб юришни талаб қилганлиги маълум бўлди.  

П.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-1-моддаси  билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1