Путин Украинани урушни тўхтатиб, музокара столига чақирди, аммо референдум натижалари муҳокама қилинмайди

ЖАМИЯТ 30.09.2022, 17:51
Путин Украинани урушни тўхтатиб, музокара столига чақирди,  аммо референдум натижалари муҳокама қилинмайди


Путин Украинани зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, музокара столига қайтишга чақирди. Бу ҳақда Россия президенти бугун Кремлда Украинадан "озод" бўлган ҳудудларни Россияга қўшиб олиш бўйича келишувлар имзоланганда айтди. 

Тадбир аввалида, Путин Донбассда ҳалок бўлган жангарилар ва сиёсатчиларнинг исмларини санаб, уларни Буюк Россия қаҳрамонлари деб атади ва уларнинг хотирасини бир дақиқа сукут сақлашга чақирди.
"Киев ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг танловини ҳурмат қилиши керак, фақат шу йўл билан тинчликка эришиш мумкин.  Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожеда яшовчилар абадий бизнинг фуқароларимизга айланади!" дея такидлади Россия президенти.
 


Шунингдек, Путин Совет Иттифоқини сақлаб қолиш бўйича 1991 йилги референдумни эслади: миллионлаб одамларнинг иродасига қарши бизнинг буюк давлатимиз вайрон бўлди, дейди.

 



Путиннинг айтишича,  Россия ҳеч қачон ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисига хиёнат қилмайди. "Биз хавфсизликни таъминлаймиз ва инфратузилмани тиклашга ёрдам берамиз. 

Совет Иттифоқи энди йўқ, ўтмишни қайтариб бўлмайди ва замонавий Россияга бу керак эмас, биз бунга интилмаяпмиз" дейди нутқида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1