1

Кобулдаги таълим марказида содир этилган портлашда асосан қизлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ баёнот берди

ДУНЁ 01.10.2022, 15:23
Кобулдаги таълим марказида содир этилган портлашда асосан қизлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ баёнот берди

Кобулдаги шиа таълим марказида худкуш томонидан содир этилган портлашда 20дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Шунингдек, ўнлаб одамлар яраланиб, шаҳар бўйлаб шифохона ва клиникаларга етказилди. Толибон вакилининг айтишича, портлаш асосан Афғонистондаги шиа озчилик вакиллари истиқомат қиладиган Дашти Барчи ҳудудида содир бўлган.

Қурбонлар асосан мактабни битирган ўғил-қизлардир. Улар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун ўқув марказига келишган эди.

Ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Толибоннинг мамлакатдаги асосий рақиби бўлган ўзини “Исломий давлат” деб атаган гуруҳ ўтмишда шиа озчиликни таъқиб қилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди. 

"Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", - дейилади ТИВ муносабатида. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1