1

Баҳодир Жалоловнинг навбатда рақиби маълум бўлди

ЖАМИЯТ 02.10.2022, 10:52
Баҳодир Жалоловнинг навбатда рақиби маълум бўлди

Истеъдодли боксчимиз, Олимпия ўйинлари ғолиби ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини жорий йилнинг 15 октябрида Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда ЎзА унинг мураббийи, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Тўлқин Қиличевга таяниб хабар берган. 

У Боксчининг тренери ушбу жангда ҳамюртимизга аргентиналик Ариэль Эстебан Бракамонте рақиблик қилишини билдирган.

Мазкур жанг ташкилотчиси "Probellum" промоутерлик компанияси вакили Сэм Жонснинг ахборот воситаларига берган интервьюсида таъкидлашича, Баҳодир Жалоловга рақиб сифатидан танланган йигирмадан зиёд оғир вазнли боксчилар Ўзбек боксчиси номини эшитиши билан унга рўбарў келишни исташмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1