1

Навоийдаги олтин конида самосвалнинг ёниши оқибатида 31 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 13:41
Навоийдаги олтин конида самосвалнинг ёниши оқибатида 31 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда "Навоий кон-металлургия комбинати"га қарашли конда автосомасвал ёниб кетиши натижасида ҳайдовчи куйиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Навоий вилояти прокуратурасининг аниқлашича, воқеа 2022 йилнинг 28 сентябрь куни тахминан соат 17:00 ларда, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган “Ауминзо-Амантой” конида собир бўлган.   Автомобиль транспорти бошқармасининг ҳайдовчиси, 1991 йил 23 апрелда туғилган Й.Ш МКБнинг  ўзиги бириктирилган “Белаз” русумли автосомасвалда тоғ жинсларини ташиш вақтида, автосамосвалнинг олд чап ғилдирак шинаси ёрилиши натижасида ёнғин келиб чиққан. 

Натижада ёнғин автосомасвал кабинасига ҳам ўтиб, ҳайдовчи Й.Ш куйиш тан-жароҳати олган ва унга Зарафшон шаҳрида жойлашган Тиббий санитария қисмида тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра у Бухоро шаҳрида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, Й.Ш 30  сентябрь куни  шифохонада вафот этган.  

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий ва комиссион экспертизалар тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1