АсосийDunyo

Покистонда муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида 1700 га яқин одам ҳалок бўлди

'Покистонда муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида 1700 га яқин одам ҳалок бўлди'ning rasmi

Покистонда июнь ойи ўрталаридан бери бу мавсумда кузатилган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари қурбонларининг умумий сони 1695 кишига етди, 12865 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Покистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси (NDMA) маълум қилди.

Бошқарма ҳисоботига кўра, ёмғир ёки сув тошқини туфайли ҳалок бўлганлар орасида 630 бола ва 340 аёл бор.

Жанубдаги Синд вилоятида 759 киши ҳалок бўлган, иккинчи ўринда жануби-ғарбий Балужистон ва шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхвада 336 ва 307 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Покистоннинг турли ҳудудларида 2 045 349 та уй вайрон бўлган, 1 162 122 бош чорва нобуд бўлган, дейилади хабарда.

Сув тошқинлари 84 та округ ва 33 046 329 кишига зарар етказгани хабар қилинган. Ёғингарчилик мавсуми бошланганидан буён 13254,49 км йўл ва 440 кўприк шикастланган.

NDMA, бошқа давлат идоралари, кўнгиллилар ва нодавлат ташкилотлари сельдан жабр кўрган ҳудудларда қутқарув ва ёрдам ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар