АсосийИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етказилади

Бугун Будапештдаги “Кармелита” саройида Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири билан аввал тор...

'Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етказилади'ning rasmi

Бугун Будапештдаги “Кармелита” саройида Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири билан аввал тор доирада, кейин эса икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда йиғилиш ўтказди.

Жараёнда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми қарийб 3 баробар кўпайганини қайд этган. Томонлар келажакда икки томонлама товар айирбошлашни 500 миллион долларга етказиш режасини рўёбга чиқаришга келишиб олишган.

"Виктор Орбан Венгрия Ўзбекистонни ўзининг муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори деб ҳисоблашини таъкидлади. Ушбу ташрифнинг бой дастури ҳам ўзаро мулоқотни ҳар томонлама ривожлантиришга интилиш қатъийлигидан далолат беради.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, сувни тежаш ва саноат соҳаларидаги кооперацияга янги кучли суръат бағишлаш юзасидан келишувга эришилди.

Шу мақсадда ҳукуматларга устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун тез фурсатда қўшма фонд тузиш топширилди",— дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, шу билан бир қаторда бизнес-форум ва кўргазмалар мунтазам ўтказиб борилади, имкониятлар максимал даражада ишга солинади, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча йўналишлари қамраб олинади.

Томонлар яқинда ўтказилган бизнес-форумнинг муваффақиятли якунлари, яъни қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган инвестиция ва савдо битимлари имзолангани натижадор ҳамкорликнинг аниқ амалий натижаси бўлганини мамнуният билан қайд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 05.07.2024 04:00

    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

     “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...