1

Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлдими? (видео)

ЖАМИЯТ 05.10.2022, 17:12
Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлдими? (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарган ваҳимали хабарлар тарқалди.

Айтилишича, Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган.

Шунингдек, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолгани, бу ҳолатларга мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида айтилган.

Фарғонада ҳам бола ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ мавжудлиги айтилади.

Ушбу аудиохабарларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдирди:

«Бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади расмий муносабатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1