КХДР 6 октябрь куни Япон денгизи томон навбатдаги баллистик ракеталарини учирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Мамлакат ТИВ синовлар Жанубий Корея ва АҚШ қўшма машғулотларига жавобан амалга оширилганини таъкидлаган. Вазирлик Вашингтон ва унинг айрим иттифоқчилари БМТ хавфсизлик кенгашида ушбу масалани кўтаришга ҳаракат қилаётганини танқид қилган.
Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ракеталар денгизга тушган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Пхеньян 4 октябрда ракета учирганди. Ўтган ҳафта жами 4 марта синовлар ўтказилган.