1

“Ўзбекистон темир йўллари” тизимининг икки нафар ходими жиноят устида ушланди

ЖИНОЯТ 06.10.2022, 12:35
“Ўзбекистон темир йўллари” тизимининг икки нафар ходими жиноят устида ушланди

Миробод туманида вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳайдовчиси А.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 1-сонли вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Худди шундай, “O’ztemiryo'lyo'lovchi” АЖ вагон ресторани менежери Э.А. ҳам фуқаро М.ни танишлари ёрдамида махсус вагонга тозаловчи вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1