Тошкентда янги 3 та метробекатнинг қурилиши якунланмоқда

ЖАМИЯТ 06.10.2022, 15:12
Тошкентда янги 3 та метробекатнинг қурилиши якунланмоқда

Тошкентда ер усти метросининг 2-босқичи “Қўйлиқ – Қурувчилар” йўналишининг 7-бекатдан 12-бекатгача бўлган 8,5 километрлик участкасида қурилиш ишлари  амалга оширилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар бермоқда. 

Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатдан 8-, 9- ҳамда 10-бекатлар Миробод ҳамда Сергели туманидан ўтган Тошкент ҳалқа автомобил йўли ёқасида жойлашган бўлиб, айни пайтда мутахассислар томонидан 7-бекатдан 10-бекатгача бўлган масофада қурилиш жараёнининг барча темир-бетон ишлари тугатилиб, янги ва мустаҳкам релслар тўлиқ ўрнатиб бўлинди. 8-бекат Қўйлиқ-1 мавзесида жойлашган бўлиб, йўлнинг ўнг томони кўп қаватли уйлар бўлса, чап томонида аҳоли хонадонларидан иборат катта-катта маҳаллалар жойлашган.

Бугунги кунгача 8-бекатда асосий ишларнинг қарийб 95 фоизи бажариб бўлинди. Мазкур бекат 2 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда жами 28 та хона қурилган. Бу ерда асосий қурилиш ва пардозлаш ишларининг қарийб 99 фоизи якунига етган. 

Ушбу йўналишнинг 10-бекати Сергели туманидаги Қўйлиқ-7 мавзесида жойлашган бўлиб, метро йўналишининг Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод кўчасига бурилиш яқинида жойлашган. 10-бекатда ҳам асосий қурилиш ишлари тугатилиб, сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

8-, 9-ҳамда 10-бекатлардаги қурилиш жараёни ва сўнгги пардозлаш ишларини кузатиб, кенг, ёруғ ва кўркам ҳар бир бекат ўзига хос дизайнда, айниқса, биноларнинг ташқи қопламаси сифатли ва ҳар қандай об-ҳавога чидамли мармар ва бир-бирига ўхшамаган кўркам рангдаги кафел маҳсулотлари билан безатилган. 

Таъкидланишича, мавжуд 3 та бекатда замонавий лифт ва эскалаторлар ҳам ўрнатилди.

Таъкидланишича, ер усти метросини қурилиши жараёнида бажарилаётган ишларнинг сифати бўйича Давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси ҳамда “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан мунтазам назорат олиб борилмоқда. 

Мутахассислар фикрига кўра, ер усти метро йўналишининг 2-босқичидаги 5 та бекат қуриш ва 8,5 километрлик участка йўлларида пўлат излар ўрнатиш ишлари жорий йил якунига қадар якунланиши белгиланган. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд бўлади. Бекатлар сони 50 тага етади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 600 минггача ошади. 245 та янги иш ўрни яратилиб, метро ҳаракатининг таннархи, аҳолининг жамоат транспортига харажати ва кутиш вақти сезиларли қисқаради.

Тошкентда ер усти метросининг 2-босқичи қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд бўлади. Бекатлар сони 50 тага етади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 600 минггача ошади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+8.97° tumanli
Валюта курси
11212.97
USD -17.4
11622.24
EUR -110.13
183.62
RUB -1.2
1