1

Навоийда халқ таълими бошқармаси мансабдорлари компьютер учун ажратилган пулларни талон-тарож қилишди

ЖИНОЯТ 09.10.2022, 10:52
Навоийда халқ таълими бошқармаси мансабдорлари компьютер учун ажратилган пулларни талон-тарож қилишди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатга асосан Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари  ўрганилди. Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати маълум қилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига йўлланган мурожаатда қайд этилишича, Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан тегишли фармойиш асосида вилоят Халқ таълими бошқармасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қиймати 2,6 млрд. сўмлик жами 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган, лекин шартномада ушбу компьютерларнинг процессорларига ўрнатилган тезкор хотираси сиғими “ДДР4” деб кўрсатилган бўлсада, таъминотчи ташкилотлар “ДДР3” сиғимли тезкор хотира ўрнатилган компьютер жамланмаларини етказиб берган. Бунинг оқибатида, комиссия томонидан компьютерлар техник параметрлари шартнома шартларига мувофиқ деб фойдаланишга қабул қилинган.  

Агентлик ходимлари томонидан ҳолат ҳудудга чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 716-сонли қарорига асосан Навоий вилоятидаги  78 та мактабга 7,6 млрд. сўмга компьютер қурилмаси сотиб олиш кўзда тутилган ва уларга аниқ техник талаблар қўйилган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Халқ таълими бошқармасига “C.C” МЧЖ ва “M.B” МЧЖларидан қиймати 2,6 млрд. сўмлик 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган. Шундан, 1,1 млрд. сўмлик компьютерлар тендер савдолари орқали ҳамда 1,4 млрд. сўмлик компьютерлар комиссия тартибида энг яхши таклиф сифатида баҳоланиб, юқоридаги МЧЖлардан харид қилинган.

Ушбу компьютер жамланмалари техник параметрларининг шартнома шартларига мувофиқлигини ҳамда уларнинг ҳақиқий баҳосини экспертиза тайинлаш орқали аниқлаш ва масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш зарурати юзага келганлиги сабабли мурожаатдаги масалалар юзасидан тўпланган ҳужжатлар уларга қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган эди.  

Компьютер жамланмалари бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси мансабдор шахслари томонидан харид қилинган 822 дона компьютер жамланмалари жами 585,2 млн.сўмга қиммат нархда харид қилиниб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда “C.C” МЧЖ ва “M.B” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1