АсосийShou-biznes

"Йиллар давомида қилинган меҳнатга “доғ теккизиб” қўйишдан қўрққанман” Нилуфар Усмонова нега концерт дастури узоқ йиллик ижодий фаолиятга қарамасдан эндигина биринчи марта берилаётгани ҳақида гапирди (видео)

'"Йиллар давомида қилинган меҳнатга “доғ теккизиб” қўйишдан қўрққанман”            Нилуфар Усмонова нега концерт дастури узоқ йиллик ижодий фаолиятга қарамасдан эндигина биринчи марта берилаётгани ҳақида гапирди (видео)'ning rasmi

Халқлар дўстлиги санъат саройида ўзининг дастлабки концертини мухлислар эътиборига ҳавола этишга шайланган Нилуфар Усмонованинг репетиция жараёнларида ижодий жамоамиз билан иштирок этдик. Нилуфар Усмонова бизга дастлаб нега концерт дастури узоқ йиллик ижодий фаолиятга қарамасдан эндигина биринчи марта берилаётгани ҳақида сўзлади.  

 “Ҳар бир нарсанинг ўз вақти-соати бор, деганларидек мен ҳам шошилишни ёқтирмайман. Онамнинг мухлислари мени ҳам қўллаб-қувватлашади. Уларнинг берган ишончига, йиллар давомида қилинган меҳнатга “доғ теккизиб” қўйишдан қўрққанман”.  

 – Ҳаммага маълум, Нилуфар Усмонованинг репертуарида жуда кўп қўшиқлар бор. Концертда янграйдиган қўшиқлар қандай танланди?

 — Бир ярим йил давомида телеграм, инстаграм, фейсбук саҳифаларимда сўровнома ўтказдик. Қайси бирига кўпроқ овоз йиғилган бўлса, ўшаларни танладик. Мухлислар томонидан танланган барча қўшиқларни концерт программмасига сиғдиришга максимал даражада ҳаракат қилдик.

Ижодий жамоада саунд продюсер сифатида ишлаётган Ихтиёр Абдунабиевнинг сўзларига кўра, концерт куни яқинлашгани сайин репетициялар авж олмоқда ва ижодий жамоа мухлис қаршисига чиқишга тайёр.

 – Узоқ кутилган биринчи концерт бўлганлиги сабаб ҳаяжон бўлиши табиий. Лекин концерт яқинлашгани сайин репетиция жараёни авж олмоқда. Хуллас, биз мухлислар қаршисига чиқишга тайёрмиз, — дейди у.

Бундан ташқари, Нилуфар Усмонованинг навбатдаги режалари билан ҳам қизиқдик.

"Бу “стоп” эмас, бу “старт”. 15-16 октябрда биз шу “старт”ни босамиз. Ундан кейин ҳам концертларимиз бўлади, ўйлаб қўйган режаларимиз бор. Уларни режаси ҳам 100 фоиз ёзилган, фақат ҳозирча улар ҳақида кўп гапиролмайман ”, - дейди хонанда.

 

Ойбек Шукуров

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар