АсосийJamiyat

Тошкентда 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди (видео)

'Тошкентда 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Кеча, 9 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида 4 та машина автоҳалокатга учраганлиги тўғрисида видеохабар тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатни ўрганиб, дастлабки ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, ушбу автоҳалокат иштирокчилари, яъни ҳайдовчилар:

1) 1981 йилда туғилган  В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган “Nexia-3” русумли транспорт воситаси;
2) 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган “BMW” русумли  транспорт воситаси; 
3) 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган "Nexia-3" русумли транспорт воситаси;
4) 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги  30 E 701 UA бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида 01 Z 292 GB бўлган "Nexia-3" русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида, воқеа жойида вафот этган.

Вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, дейилади хабарда.

Маълум  қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар