АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳридаги аварияда пиёда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизм...

'Самарқандда пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги аварияда пиёда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, кеча, 10 октябрь куни соат 20:15 ларда Самарқанд шаҳар “Гагарин” кўчасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Wolсsvagen" русумли транспорт воситаси уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲда пиёда (К.Ш) оғир тан жароҳатини олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Тошкентда 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди (видео)

Бошқа янгиликлар