Марғилон халқаро фестивалга мезбонлик қилади

МАДАНИЯТ 12.10.2022, 18:00
Марғилон халқаро фестивалга мезбонлик қилади

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 20-22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Бугун эса фестиваль олди Туризм ва маданий мерос вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди.  


Анжуманда таъкидланишича, фестиваль 16-19 октябрь кунлари ўтадиган бир қатор тренинглар билан бошланади.  20 октябрда расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, фестиваль халқаро конференция, давра суҳбати, мода намойишлари ва кўргазма каби бошқа йирик тадбирлар билан давом этади. 
Фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Латвия, Мўғулистон, Италия ва бошқа давлат вакиллари иштирок этади.


Фестиваль Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ҳокимлиги, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлар уюшмаси, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ва УНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

                           Ойбек Шукуров

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1