Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан бир нетча ўринбосарилар лавозимиадн озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Жумладан:
Азизбек Латифжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Сирожиддин Бердикулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Бекзод Умматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.