Ўзбек фильми Польша фестивалида қатнашади

МАДАНИЯТ 18.10.2022, 11:02
Ўзбек фильми Польша фестивалида қатнашади

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлик" киностудияси томонидан “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган “Ҳали уруш тугамади” бадиий фильми Польшанинг “Edukino 2022” кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, дунёнинг 84 давлатидан тақдим этилган 750 дан ортиқ фильмдан фақатгина 28 давлатдан 66 та фильм фестивалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шуларнинг ичида “Ҳали уруш тугамади” фильми ҳам мавжудлиги қувонарлидир. 

Кинокартина сценарий муаллифи Гўзалой Солиҳ қизи, постановкачи режиссёр Дилшода Қосимова, постановкачи оператор Одилбек Қосимов, постановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов, картина директори Ориф Собиров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1