1

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

СИЁСАТ 21.10.2022, 11:35
Теглар: Туркманистон, ҳужжат
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

Туркманистонда олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар, шу жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;

- Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;

- Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;

- Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.

Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

Шарҳлар

⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
⚡️ Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

17.10.2022, 12:22

Ўзбекистон президентининг ташрифи 20-21 октябрь кунларига мўлжалланган, деб хабар қилди Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси, дея ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишча, ташриф якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши...
Ўзбекистон ва Туркманистон: Тошкентда яна бир катта халқаро анжуман ташкил этилди

12.07.2022, 11:33

Бугун, 12 июль куни Марказий Осиё халқаро институтида “Ўзбекистон ва Туркманистон:ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.Тадбир Марказий Осиё халқаро институти...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1