АсосийДУНË

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида одамлардан пул ундириб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди (фото)

Қозоғистонда ўзбе-қозоқ чегарасида Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа хорижликлардан талончили...

'Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида одамлардан пул ундириб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди (фото)'ning rasmi

Қозоғистонда ўзбе-қозоқ чегарасида Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа хорижликлардан талончилик йўли билан пул ундириб келган жиноий тўда аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб, "Kapital.kz" хабар берди.

"11 октябрь куни Олмаота, Актау шаҳарлари, шунингдек, Манғистов вилоятининг Бейнеу ва Оқжигит қишлоқларида кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида ижтимоий хавфли жиноий гуруҳнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш бўйича махсус операция ўтказилди", дейилади хабарда.

Жиноий тўда аъзолари «Тажен» назорат-ўтказиш пунктида (Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси) хориж фуқаролари ва хусусий ташувчилардан мунтазам равишда пул ундириш ҳамда бошқа оғир жиноятларда гумон қилинмоқда.

Махсус операция давомида уюшган жиноий гуруҳ раҳбари ва беш нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар