Ўзбек тили байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокчиларнинг айримларига тожик тилида ёзилган китоблар тарқатган. Ҳолатга вазирлик изоҳ берди.
Маълум қилинишича, тадбир учун китоблар сотиб олинганда уларнинг ичига тожик тилидагилари ҳам қўшилиб қолган.
“Ҳозир кимларга тожик тилидаги китоблар тарқатилган бўлса, аниқлаб ўзбекча китоблар билан алмаштириб бериляпти”, – деган вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева.