АсосийDunyo

Путин энг кўп қайси давлат раҳбари билан мулоқот қилиши маълум бўлди

'Путин энг кўп қайси давлат раҳбари билан мулоқот қилиши маълум бўлди'ning rasmi

Россия президенти Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция етакчиси Макрондан кўра туркиялик ҳамкасби Режжеп Тоййип Эрдўғон билан Анқара позицияси туфайли тез-тез мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Анқара Париж ва Берлинникидан фарқли позицияни эгаллайди. Анқара Россия билан алоқалар учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. Президент Путин эса Туркиянинг ҳамкорлик борасидаги ишларини бир неча бор олқишлаган", — дейди Песков.

Бундан ташқари, Россия Туркия билан "жуда кенг савдо-иқтисодий алоқаларга эга", мамлакатлар турли йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда, деди у.

"Буларнинг барчаси давлат раҳбарларининг бир-бири билан тез-тез мулоқот қилишлари сабабдир", — деб тушунтиради Кремль матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, Макрон ва Шольц сўнгги пайтларда Россия томонининг позициясига "қулоқ солишни истамаган".

    Бошқа янгиликлар