Маълум муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига боргани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев Остонада биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирок этди ва ташрифни якунлаб, бироз аввал Тошкентга қайтиб келди. Маълум бўлишича, Остона халқаро аэропортида Президентимизни Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди кузатиб қўйди.

"Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги мажлисда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Минтақамиз мамлакатлари ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди", — дея маълум қилмоқда президент матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Саммит доирасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ҳам ўтказилди.






