АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон бозорларидаги маҳсулотлар нарх-навоси маълум қилинди

'Ўзбекистон бозорларидаги маҳсулотлар нарх-навоси маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. 

Қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари 2022 йил 26 октябрь ҳолатига кўра қуйидагича:

Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 91 000 сўм

Картошка (1 кг) ➖ 2500 – 6000 сўм

Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5000 сўм

Сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 5 000 сўм

Тухум (10 дона) ➖ 9000 – 16 000 сўм

Гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 26 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 500 – 30 000 сўм

Шакар (1 кг) ➖ 12 000 – 17 000 сўмни ташкил этмоқда. 

Маълум қилинишича, бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

    Бошқа янгиликлар