АсосийSiyosat

Самарқандда иқтисодиёт вазирлари жам бўлади

'Самарқандда иқтисодиёт вазирлари жам бўлади'ning rasmi

2022 йил 28-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бош котиб Бағдод Амреев бошчилигидаги Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) делегациясини қабул қилди.

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, даставвал Ўзбекистонда ўтказилган қатор муҳим тадбирлар, масалан, Ахбоброт-коммуникация технологиялари соҳасига масъул вазирларнинг 4-йиғилиши (2022 йил 25-26-октабр, Самарқанд) ва Ташкилот транспорт вазирларининг йиғилиши (2022 йил 27-28-октабр, Тошкент шаҳри) якунлари бўйича фикр алмашилди.

Шундан сўнг Ўзбекистонда ТДТ  билан биргаликда ўтказилиши режалаштитилган учрашувлар жадвали, жумладан, Иқтисодиёт вазирлари йиғилиши (2022 - йил 9 ноябрь, Самарқанд) ҳамда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишига (2022 йил 10 ноябрь, Самарқанд) доир турли жиҳатлар кўриб чиқилган.

"Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг баъзи мавзулари ҳам муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар