АсосийSiyosat

Эрдўғон Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

'Эрдўғон Ўзбекистонга келиши кутилмоқда'ning rasmi

Президент Эрдўғон ТДТ саммитида қатнашиши кутилмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия элчиси Олган Бекар Тошкентда 29 октябрь – Республика кунининг 99 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда маълум қилди.

"Ўзбекистон – умумий тамаддунимиз бешиги, тилимимиз ва маданият илдизлари туташган заминдир. Турк ва ўзбек халқларини тарих мобайнида биродарлик ва меҳр-оқибат ришталари боғлаб келган. Икки халқ барча даврларда ҳам бир-бирини имкон қадар қўллаб-қувватлаб келган", – деди О.Бекар.

Дипломат икки мамлакат алоқалари энергетикадан қишлоқ хўжалигига қадар, саноатдан маданиятга қадар, ёшлар масалаларидан атроф-муҳитни муҳофаза этишга қадар – барча соҳаларда ривожланаётганини қайд этар экан, ўзаро ҳамкорлик бирор бир даврда ҳозиргидек юксак даражага чиқмаганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар