1

Киев аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин

ДУНЁ 07.11.2022, 09:01
Киев аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин

Киев электр таъминотидан тўлиқ узилиб қолган тақдирда шаҳарнинг 3 млн аҳолисини “умумий эвакуация”га тайёрламоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, бу Россия зарбалари натижасида электр таъминоти объектларининг шикастланиши билан боғлиқ.

“Биз бутун электр таъминоти тизимини йўқотишимиз мумкин”, деган шаҳар хавфсизлик бўлимининг маҳаллий директори Роман Ткачук.

Эслатиб ўтамиз, “Укрэнерго” яқинда Украинани барқарор энергия билан таъминлаш учун соатлаб ўчиришлар етарли эмаслигини хабар қилганди. Бундан ташқари, Киев мэри Кличко қишда шаҳар электр энергиядан тўлиқ узиб қўйилиши мумкинлигини айтган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1