Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Йўлдаги тўсиқ бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган автомобил устига дарахт қулади.
Пойтахт ФВББ маълумотига кўра, воқеа 1 октябрь куни соат 23:59 да Кичик ҳалқа йўли кўчасида содир бўлган. Синиб қулаган дарахт ҳаракатланиб бораётган автомобиль устига тушган.
Ҳодиса жойига қутқарув экипажлари ҳамда ҳамкорликдаги хизматлар жалб этилган. Тезкор чоралар кўрилиши натижасида йўлдаги тўсиқ бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.






