1

Парижда ўзбек-француз бизнес форуми ўтказилди

ИҚТИСОДИЁТ 18.11.2022, 22:05
Парижда ўзбек-француз бизнес форуми ўтказилди

Бугун,18 ноябрь куни Парижда Ўзбекистон ва Франция ишбилармонлари иштирокида бизнес форум ўтказилди.

Форумда ҳар икки мамлакатнинг соҳага масъул идоралари мутасаддилари, хусусан, Франция савдо вазири Оливье Бешт ҳамда Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делагация, етакчи тадбиркорлар иштирок этди.

Форум доирасида  «B2B» и «G2B» форматида музокаралар ўтказилди, хизмат кўрсатиш, энергетика, транспорт, сув таъминоти, тоғ-кон саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва яна бошқа кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1