1

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида нималар режалаштирилган?

ЖАМИЯТ 18.11.2022, 21:28
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида нималар режалаштирилган?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтада Франция Президентининг таклифига мувофиқ ушбу мамлакатга ташриф буюради. Бу давлатимиз раҳбарининг сўнгги тўрт йилдаги иккинчи ташрифи бўлади. Эътиборлиси шундаки, Ш. Мирзиёев бундай қисқа вақт ичида иккинчи марта бошқа ҳеч қайси Европа мамлакатида бўлмаган эди.  

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Ўрта асрларда Соҳибқирон Амир Темур ва Франция қироли Карл VI  ўртасидаги ёзишмаларда ўзаро мунтазам савдо алоқаларини ўрнатиш ҳақида сўз боргани тарихий манбалар орқали маълум.  

Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида жами тўрт маротаба олий даражадаги ташрифлар амалга оширилган — Францияга 3, Ўзбекистонга 1 маротаба.  

Президентимиз илк бор Президент Э.Макроннинг таклифи асосида 2018 йилнинг 8-9 октябрь кунлари Францияга расмий ташриф билан келган эди.  Ўшанда жами қиймати 3,4 млрд. еврога тенг келишув ва савдо шартномалари имзоланган.

Мазкур келишувлар натижасида сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий соҳалар бўйича ҳамкорлик кескин ривожланди.  

Ташриф якунида ўндан ортиқ муҳим икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.

Бир сўз билан айтганда, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга иккинчи ташрифи ҳар томонлама самарали бўлиши кутиляпти.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1