АсосийДУНË

Абу Дабида кичик Ўзбекистон очилди

Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган “Шайх Зоид” фестивали дои...

'Абу Дабида кичик Ўзбекистон очилди'ning rasmi

Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган “Шайх Зоид” фестивали доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида “Ўзбекистон” павилёнининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда давлат рамзи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, унда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган делегациямиз ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда, 2022 йил 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади. Тадбир доирасида “Хуш келибсиз!” номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилёнлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, “Selfie street” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилёнлари ташкил этилди. 

“Ўзбекистон” павилони анъанавий равишда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, Амирликлар томони билан ҳамкорликда мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки кўзда тутилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади.

Фестиваль давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналарининг ватандошларга йўлланган табриклари, ўзбек миллий куйлари, санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди ва Давлат байроғимиз ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеоролик шаҳарчанинг марказий майдонидаги экранларда намойиш этилди. Ўзбекистон павилони томонидан Давлат байроғи куни муносабати билан тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Қатардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун автотранспортда йўлга чиққан таниқли блогерлар жамоаси (А.Сапарбаева – литтос/3,3 млн. кузатувчи, И.Икромов – аутотунинг_уз/1,3 млн. кузатувчи, О.Жўраев – иwаш_ташкент/530 минг кузатувчи) Давлат байроғини нишонлаш тадбирига таклиф этилиб, тадбир жараёнлари ижтимоий тармоқларда ёритилди, марказий телевидениеларда ёритиш учун материаллар жамланди.


Тадбир сўнгида БААдаги ватандошлар, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестивал асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.

    Бошқа янгиликлар