1

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этмоқда — Молия вазирлиги

ИҚТИСОДИЁТ 22.11.2022, 09:18
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этмоқда — Молия вазирлиги

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан 23,36 млрд доллар мамлакатнинг ташқи қарзи, 2,77 млрд доллар ички қарзи ҳисобланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида қайд этилди. 

Маълум қилинишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан (2021 йил якунида – 38,0 фоиз) 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 35,1 фоизгача пасайди. Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.

Қайд этилишича, 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 25,8 фоизи ёки 6,0 млрд. АҚШ доллари давлат бюджетини қўллабқувватлашга, 11,8 фоизи ёки 2,7 млрд. АҚШ доллари электр-энергетика соҳасига, 12,8 фоизи ёки 3,0 млрд. АҚШ доллари энергетика соҳасига, 10,6 фоизи ёки 2,5 млрд. АҚШ доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 10,4 фоизи ёки 2,4 млрд. АҚШ доллари қишлоқ ва сув хўжалигига, 9,5 фоизи ёки 2,2 млрд. АҚШ доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1