АсосийСИËСАТ

Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади

Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзосини олий даражадаги ордени билан мукофотлади. Б...

'Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади'ning rasmi

Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзосини олий даражадаги ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, орденни Япония императори Нарухито Бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди.

 Азиз Абдуҳакимовнинг “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени" билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди.

Қайд этилишича, мазкур орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва "Чиқаётган Қуёш Ордени"нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.

Бошқа янгиликлар