"Уруш кенгайса, Германия ўз ҳудудини ҳимоя қилишга тайёр" — Кристин Ламбрехт

ДУНЁ 22.11.2022, 20:28
"Уруш кенгайса, Германия ўз ҳудудини ҳимоя қилишга тайёр" — Кристин Ламбрехт

Россиянинг Украинага қарши уруши кенгайган тақдирда Германия ўз ҳудудини ҳимоя қилишга тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехт маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

“Мудофаа ҳар доим Бундесвернинг асосий вазифаси бўлиб келган. Буни ҳамма яна бир бор тушуниши керак”, — деган вазир.

Ламбрехт Германия ҳудудига ҳақиқий хавф туғилган тақдирда Алянс кучлари уларни ҳимоя қилишда ёрдам беришини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Германия парламенти янги қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олиш учун 100 миллиард еврогача маблағ ажратмоқчи.

Польшадаги ракета ҳалокатидан сўнг Германия Варшавага ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашда  “Eurofighter” қирувчи самолётлари ва “Patriot” ҳаво мудофаа тизимлари ёрдамида ёрдам таклиф қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1