1

Шерзод Кудбиев умумий овқатланиш ва ресторан бизнеси вакиллари билан учрашди

ЖАМИЯТ 23.11.2022, 20:40
Шерзод Кудбиев умумий овқатланиш ва ресторан бизнеси вакиллари билан учрашди

Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқот давом этмоқда.

Навбатдаги йиғилиш умумий овқатланиш ва ресторан бизнеси соҳасида фаолият юритиш, идентификация кодларидан (МХИК) фойдаланишнинг долзарб масалаларига бағишланди.

Норасмий тарзда ўтган мулоқотда Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев, умумий овқатланиш ва ресторан бизнеси вакиллари ҳамда ДСҚ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди. Унда соҳада солиқ маъмуриятчилигини оптималлаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди. 

Асосий масалалар – назорат-касса техникаларини қўллаш, тўғри идентификация кодларидан фойдаланиш, уларни соддалаштириш ва ҳисобот тизимларини автоматлаштириш.

Учрашувда барча иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, билдирилган таклифлар иштирокчилар томонидан жамоавий баҳоланди, мулоқотнинг ҳар икки томонига мос ечимлар ишлаб чиқилди.

Учрашувнинг амалий натижаси ўлароқ, қўлланилаётган МХИКлар тоифаларини умумлаштириш ва  яқин келажакда жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шундай қилиб, умумий овқатланиш ва ресторан бизнеси вакиллари фойдаланадиган МХИКларни деярли 4 баробарга қисқартириш, таомларни таснифлашнинг қабул қилинган усуллари билан умумлаштириш қарори ижобий қабул қилди.

Навбатдаги тадбир мавзулари, маркировкаланган алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш, уларни айланмадан қисман олиб қўйишнинг техник имкониятларини ишлаб чиқиш масалалари белгилаб олиниб, мазкур форматдаги йиғилишларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида, яқин кунларда умумий овқатланиш ва ресторан бизнесининг барча вакилларига таклиф этилаётган ўзгаришларни батафсил тушунтириш учун онлайн ва офлайн семинарлар ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1