Бухорода катта тезликда келаётган Nexia бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетди. Бир бола машина тагида қолган (видео)

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 10:34
Теглар: Видео, Бухоро, Nexia
Бухорода катта тезликда келаётган Nexia бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетди. Бир бола машина тагида қолган (видео)

Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. "Nexia-2" русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган болаларни уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангда ҳалок бўлди (видео)

07.09.2023, 13:15

Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жанглардан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Китоб туманидаги деҳқон бозори ёниб кетди (видео)

31.08.2023, 12:47

Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1