Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси 19 ноябрь куни Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича янги рейсни жорий қилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” AЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтасига уч марта – чоршанба, шанба ва якшанба кунлари 158 ўринга мўлжалланган Airbus-320 самолётида амалга оширилади.
Учиб бориш аэропорти - Шереметево. Дастлабки босқичда парвозлар чартер асосида амалга оширилади.