Зойир Мирзаев Ангрен шаҳрининг сўконғич ҳокимига “ҳайфсан” берди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 14:20
Зойир Мирзаев Ангрен шаҳрининг сўконғич ҳокимига “ҳайфсан” берди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга тегишли давлат хизматчиси учун номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзуви тарқалди.  

Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу масала Одоб-аҳлоқ комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилиб, тегишли чора кўриш учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга тақдимнома киритилган.  

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилмаганлиги, давлат хизматчисининг касб этикасини бузганлиги, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Райимовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-0.03° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1