Шимолий Корея президентининг синглиси Жанубий Корея давлат раҳбарини "аҳмоқ" деб атади

ДУНЁ 24.11.2022, 15:00
Шимолий Корея президентининг синглиси Жанубий Корея давлат раҳбарини "аҳмоқ" деб атади

Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея президентини "аҳмоқ” деб атади. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Yonhap"  агентлигига таяниб хабар берди.

У Сеулнинг КХДР ракета синовларини провокация сифатида баҳолаганига ва Пхеньянга қарши санкцияларни кенгайтиришга берилган таклифга шу тариқа муносабат билдирди.

“Бу ҳаракатлар Жанубий Кореянинг АҚШ қўлида  қўғирчоқ эканини кўрсатади. Мен жанубликларнинг нима учун Юн Сок Ёль ва бошқа аҳмоқларнинг хатти-ҳаракатларига суст муносабат кўрсатиб келаётганидан ҳайратдаман”, – деган Ким Ё Чжон.

Кейинчалик Жанубий Корея ушбу баёнотга муносабат билдирди. Хусусан, мамлакатнинг бирлашув вазирлиги Ким Ё Чжон сўзларидан чуқур таассуфда эканини маълум қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1